Тахминан кечки соат 21:30ларда улар Хожаи Аъло қишлоғида яшовчи Азамов Зафарга тегишли «Мерседес-бенц» русумли автомашинани тошбӯрон қилишди. Натижада машинанинг шишаси синди.
Қирғизистон фуқароларининг бу иғвогарона амалларига жавобан соат 00дан 10 дақиқа ӯтганда Хожаи Аъло қишлоғи аҳолиси Қирғизистон Республикаси фуқаросининг автомашинасига тош улоқтиришди.
Исфара шаҳри 2-ички ишлар бӯлими ва Боткен ноҳияси ички ишлар бӯлими намояндалари воқеа жойига ӯз вақтида етиб келишиб, вазиятни назорат остига олишди.
2020 йилнинг 10 январ куни тахминан тунги соат 2да Коктош қишлоғи аҳолиси ов милтиғидан ҳавога ӯқ узишди. Аммо икки мамлакат ҳуқуқ муҳофазаси органлари ходимлари ва чегарачилари биргаликдаги ҳаракатлари билан ушбу иғвогарликнинг олди олинди.
Шунга қарамасдан, тахминан соат 4да Қирғизистон томонидан ов милтиғидан Исфара шаҳри 2-ички ишлар бӯлими ходими Икромзода Фарҳоднинг шахсий автомашинасига ӯқ узилди. Бахтли тасодиф туфайли унинг жони омон қолди, чунки ӯқ автомашинанинг эшигига келиб тегди.
Айни пайтда мазкур чегара ноҳияда ӯқ узиш тӯхтатилиб, вазият назорат остида турибди. Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ муҳофазаси органларининг муштарак тергов гуруҳи ҳодиса сабабу омиллари ва гуноҳкорлар шахсиятини аниқлаш мақсадида текширув олиб бормоқда.
Қирғизистоннинг алоҳида фуқаролари томонидан иғвогарлик қӯзғаш мақсадида ов милтиғидан фойдаланиш ҳолатларининг тез-тез мушоҳада этилаётгани алоҳида ташвиш уйғотади. Чунки улар 2019 йилнинг 29 декабрида Исфара шаҳрининг Сомониён қишлоғида яшовчи Т.Сафаровага нисбатан амалга оширилгани каби Тожикистон фуқароларининг ҳаёт ва саломатликларига бевосита таҳдид солмоқда.
Шу муносабат билан Тожикистон томони бундай ҳолатларда барча масъулият қӯшни давлатнинг тегишли органлари зиммасига юкланишини билдиради.
Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик
давлат комитети Чегара қӯшинлари матбуот маркази.