Доналд Тускнинг расмий ташрифи Тожикистон Республикасининг Европа Иттифоқи билан фойдали муносабатлари йӯлини янги тарихий босқичда кенгайтирди. Журналист Бахтиёри Қутбиддин сиёсий ва ижтимоий масалалар эксперти, Тожикистон Миллий университети халқаро муносабатлар факултети декани Холмаҳмад Самиев билан Европа Кенгаши президенти Доналд Тускнинг Тожикистонга расмий сафари ҳошиясида суҳбат ӯтказди.
- Европа Кенгаши президенти Доналд Тускнинг расмий ташрифини Тожикистон сиёсий ва дипломатик тарихида янги саҳифа, дея аташ мумкинми?
- Албатта, янги тарихий босқичда Европа Кенгаши президенти муҳтарам Доналд Тускнинг расмий сафари тожик дипломатияси тарихида янги саҳифани очди. Гарчанд Европа мамлакатлари расмий намояндалари ва халқаро ташкилотлар раҳбарияти мустақилликнинг 27 йили мобайнида Тожикистон Республикасига кӯп марта ташриф буюришган бӯлишса-да, бироқ охирги сафар ҳассос геосиёсий босқичда дипломатик муносабатлар мустаҳкамланишида муҳимроқдир. Устига-устак, ушбу сафар доирасида Доналд Туск Тожикистон Республикаси Ҳукумати душманларининг ахборот ҳужумлари оқибатида бошқача кӯринган кӯпгина ички сиёсий, ижтимоий, маданий, мафкуравий воқеиятларни яқиндан мушоҳада қилди ва вазиятни тӯғри англаб етди. Шу сабабли, бу ташрифни, шубҳасиз, Тожикистоннинг Европа Иттифоқи билан дипломатик муносабатида янги саҳифа, дея аташ мумкин.
- Доналд Тускнинг Тожикистонга сафари воқеиятини қандай баҳолайсиз?
- Доналд Туск матбуот анжуманида сафари Европа Иттифоқининг Марказий Осиё мамлакатлари учун янги стратегияси қабул қилиниши доирасига тӯғри келгани ҳамда Тожикистон Республикасига ташриф буюрган Европа Кенгашининг биринчи президенти сирасига киришини таъкидлади. Шу туфайли Доналд Тускнинг расмий ташрифи Европа Кенгашининг Тожикистон Республикаси билан мустаҳкам ҳамкорликларини баён этади. Дарвоқе, Тожикистон Республикаси Европа Иттифоқи, бошқа нуфузли минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорликка эга ҳамда очиқ сиёсат доирасида дунёнинг барча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилади. Жумладан, Европа Иттифоқи Тожикистон Республикасининг муҳим шерикларидан саналади. Бу нуқтани Европа Кенгаши президенти Доналд Туск Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон билан мулоқотдан кейин матбуот анжуманида аниқ тарзда баён этди: «Тожикистон Европа Иттифоқи учун муҳим ва стратегик шерик сифатида сақланиб қолади». Шунингдек, Европа Кенгаши президенти Тожикистоннинг минтақавий жойлашуви стратегик нуқтаи назардан муҳим бӯлиб, Тожикистон Республикасининг Европа ва Осиё ӯртасидаги роли замонавий шериклик учун янги йӯлларни очишини айтди. Шу сабабли, Тожикистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорликлари янгича босқичга чиқмоқда ҳамда бу янги асосда кейинги ӯзгаришларни кутиш мумкин.
- Сизнингча, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Европа Кенгаши президенти Доналд Туск билан мулоқоти доирасида миллий давлатчилик ташқи сиёсати истиқболига таъсир этувчи қандай муҳим масалалар муҳокама қилинди?
- Дастлаб шуни эслатиб ӯтиш жоизки, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Европа Кенгаши президенти Доналд Тускни самимияту ҳамжиҳатлик фазосида кутиб олиб, меҳмонни кутиб олиш маросимини давлат сафари талаблари ва таомилларига кӯра амалга оширди. Яъни кутиб олиш маросими Фахрий горд қӯмондони рапорти, миллий мадҳиялар янграши, аскарлар сафи ёнидан ӯтиш, олиймақом меҳмоннинг Тожикистон давлат байроғига эҳтиром кӯрсатиши, икки томон расмий ҳайъатлари билан танишувдан бошланиб, Фахрий горд қисму бӯлинмалари ҳарбий паради билан якунига етди. Сӯнгра олий даражадаги мулоқот Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Доналд Тускнинг ӯзига хос учрашуви ҳамда кейин Тожикистону Европа Иттифоқи ҳайъатлари кенг музокаралари билан давом этди. Мулоқот чоғида Тожикистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ӯртасидаги муносабатлар ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Мулоқот чоғида томонлар бир қатор масалалар, жумладан, Тожикистону Европа Иттифоқи сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликлари муҳим масалалари, аввал имзоланган ҳужжатлар татбиқи, жумладан, Тожикистон ва Европа Иттифоқи ӯртасида ҳамкорлик ва шериклик келишувини муҳокама қилишиб, Ҳамкорлик Кенгаши, Ҳамкорлик комитети ва уни ривожлантириш подкомитетлари, Сиёсий ва хавфсизлик диалоги, Инсон ҳуқуқи диалогининг муносабатларни мустаҳкамлашдаги ролини ижобий баҳолашди.
- Албатта, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари бугунги куннинг муҳим мавзулари сифатида суҳбат доирасидан четда қолмади…
- Ҳа, мулоқот жараёнида минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари, жумладан, терроризмнинг салбий кӯринишлари, унинг даҳшатли оқибатлари, минтақа ва жаҳонда диний-мазҳабий терроризму экстремизм тарқалиши, наркоик моддалар ноқонуний муомаласи хатари ва қурол-яроқлар контрабандасига қарши биргаликда курашиш ҳақида фикр алмашинди. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи, хусусан, БОМКА ва КАДАП билан Афғонистон чегарасидаги давлат чегараларини ҳимоялаш иқтидорини мустаҳкамлаш йӯналишидаги ҳамкорликлар алоҳида зикр этилиб, Афғонистон шимолида террорчи гуруҳларнинг йиғилиши, Европа Иттифоқининг янада кӯпроқ ёрдамлари воситасида чегара чизиқларини мустаҳкамлаш тадбирлари бундан кейин ҳам давом этишига ишонч билдирилди.
Ҳаммадан муҳими, Европа Иттифоқи ва Европа Кенгаши президенти Доналд Туск турли таҳдиду хатарлар билан юзма-юз турган минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари жиддийлигини яхши англаб етди ҳамда хавфсизлик мушкулликларини ҳал этиш ва давлат чегараларини ҳимоялаш йӯлида устувор қадам ташлади.
- Кечирасиз, учрашув чоғида минтақадаги сиёсий исломдан ибтидо олувчи диний-мазҳабий экстремизм ва терроризм мавзуси томонларнинг (Доналд Туск ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати назарда тутиляпти) бевосита диққат марказида бӯлдими?
- Минтақадаги диний-мазҳабий экстремизм ва терроризм кӯпроқ сиёсий исломга алоқадор бӯлган бугунги куннинг ҳассос мавзуси сифатида минтақа хавфсизлигу барқарорлиги масалалари ҳошиясида муҳокама қилиб ӯтилди. Европа Кенгаши президенти минтақада сиёсий ислом ниқоби остида пайдо бӯлган ва нуфузга эга бӯлишни истовчи диний-мазҳабий терроризму экстремизм масалаларига доир жиддий маълумотга эга ҳамда баъзи минтақавий ва халқаро қудратлар томонидан йӯлга қӯйиладиган сиёсий дастурлардан хабардор эканлиги аниқ. Бундан ташқари, сиёсий ислом ниқоби остида минтақалар хавфсизлиги ва барқарорлигини савол остида қолдираётган мазҳабий жаҳолатпараст ва экстремистик гуруҳларга қарши кураш ҳам Европа Кенгаши президенти иш дастурида ӯз ӯрнига эга ҳамдаЕвропа Кенгашининг юқори органларининг бу йӯналишда биргаликдаги курашни минтақа ва жаҳон барқарорлиги омили билишлари Доналд Тускнинг расмий сафари ютуқлари сирасига киради.
- Маълумки, Европа Кенгаши президентининг Тожикистонга расмий сафари оммавий ахборот ҳамдамустақил ахборот-таҳлилий воситаларида кӯп муҳокама қилинди. Бу ҳақда қандай фикр билдирасиз?
- Европа Кенгаши президенти сафари натижаларидан маълумки, Европанинг Ҳукумат ва дипломатик тузилмалари бу сафардан қониқиш изҳор этиб, унинг натижаларини ҳар иккала томон учун ижобий баҳолашди. Бошқа доиралар ва хусусан, наҳзат террорчи ташкилоти ниқоби остида яширинган баъзи экстремистик ахборот воситалари учун европалик сиёсатчи Доналд Тускнинг сафари ташвиш боисига айлангани табиийдир. Улар бу сафардан бошқа нарсани кутишганди, аммо уларнинг ниятлари амалга ошмади. Шу сабабли, ахборот агентликлари ва ижтимоий тармоқларда кескин танқидий мақолалар пайдо бӯлди. баъзи сайтлар, экстремистик ахборот агентликлари ва ижтимоий тармоқлари мақолаларида Доналд Туск Тожикистонда инсон ҳуқуқи ҳолатини ошкору танқидий муҳокамасини киришмагани ва куннинг бу доғли масаласини эътиборга олмагани ҳақида сӯз юритилди. Европа сиёсий раҳбарининг бу турдаги мулоқотини хорижий танқидчилар, жумладан, наҳзатчилар Марказий Осиёда Европа мавқеини мустаҳкамлаш мавзусига алоқадор деб билишади ҳамда шу асосда Туск Марказиё Осиёда муносабатларни мустаҳкамлаш учун эркинликларни поймол этувчи раҳбарлар билан муносабатни ёмонлашни истамайди, деган хулосага келишди. Шу тартибда Европа Кенгаши президенти Доналд Тускнинг Тожикистонга ташрифини миллатга қарши гуруҳлар ғаразли, дея баҳолашди.
- Наҳзат (Тожикистонда фаолияти тақиқланган Ислом тикланиш партияси назарда тутиляпти), менимча, бу масалада бошқалардан кӯпроқ ранжиган, шундай эмасми?
- Албатта, наҳзат раҳбарияти ва унга тегишли доиралар мулоқотнинг бундай тус олишидан шок ҳолатига тушишди ҳамда улар Европа Кенгаши президенти Доналд Тускнинг расмий сафари Тожикистон Республикаси давлати ва Ҳукумати учун самарали охирига етишига асло ишонишмаганди. Тожикистон миллий паймони ӯзбошимча ташкилотини ташкил қилган наҳзат элитаси ва унинг маслакдошлари Европа сиёсий раҳбари улар истакларини амалга оширишлари ва минтақада нуфуз пайдо этиш йӯлини кенгайтираётганлигидан қониқиш билдиришарди. «Демократик», «парламентаризм», «секуляризм», «либерализм» ва бошқка тушунчалардан суиистеъмол қилиш Тожикистон Республикаси Ҳукуматига қарши бӯлган баъзи хорижий сиёсий гуруҳлару ташкилотларнинг ҳар кунлик ишига айланиб қолган. Юқоридаги тушунчалар ниқоби остида улар Европада ӯзларини демократик тузум тарафдори қилиб кӯрсатиш ҳамда ғарбнинг қудратли ташкилоту давлатлари уларни қӯллаб-қувватлашини исташади. Жумладан, Европа Иттифоқи ва ЕХҲТга шикоят қилиш Европада тожик мухолифларининг силсила дастурларидан ҳисобланади. Бироқ, мушоҳада қилганимиздек, Тускнинг сафари манфаатпараст гуруҳлар фойдасига иш бермади ва Европа сиёсий раҳбари Тожикистондан Европага яхши таассуротлар билан қайтди. Хорижий мустақил ахборот агентликлари Тожикистон Ҳукуматига мухолиф у ёки бу гуруҳ манфаатига Доналд Туск сафари ҳақида анқидий мақолаларни ёритгани ҳамда уни демократияни ривожлантириш ва умуминсоний қадриятларни ҳимоялашга аҳамият берилмаган ташриф сифатида баҳолаётганликлари воқеий кӯзга ташланади. Эҳтиёжлар қондирилмагандан кейин танқидлар кӯпаяди. Бизнингча, мамлакат ташқарисида ӯзларини мухолифлар, дея атайдиган манфаатпараст тожик гуруҳларининг кескин танқидлари формуласи шудир.
- Наҳзат ва ҳозир зикр этилган гуруҳлар халқаро ташкилотлар, Европа Иттифоқи ва Европа Кенгаши президенти шахси ҳимоясига таянишадими?
- Аслида, Тожикистон миллий паймони ёлғон коалицияси бошида турган Тожикистон Республикаси Ҳукуматига қарши мухолиф номли гуруҳлар нуфузли халқаро ташкилотлар ва таъсир ӯтказувчи ғарб сиёсий иттифоқлари ҳимоясига эҳтиёжлари бор ҳамда хорижий қӯллаб-қувватлашлар доирасида ӯз фаолиятларини жонлантиришади. Бундан ташқари, улар ғарблик юксак мақомли идоралар сиймосида демократия армонларини ушатувчи ҳомийларни кӯришади ва бу ғарбликлар уларнинг тӯсиқларсиз фаолият юритишлари, инсон ҳуқуқлари таъмини, қонунлар ижроси ва эркинлари йӯлида сиёсий паёмлар, изҳоротлар тарқатишларига кӯмаклашиб турадилар. Аслида наҳзат мухолифларининг мафкураси демократик қадриятларга қарама-қарши бӯлиб, наҳзат раҳбарияти либерал ва демократик қадриятлардан сиёсий маъракаларда мафкуравий ва сиёсий қурол сифатида фойдаланишади ҳамда эркин фикрлилик ва дунёвийликни мадҳ этиш фақатгина мухолифлар мақсадига етиш воситасидир, холос. Шу сабабли, нуфузли халқаро ташкилотларга таяниш мухолиф гуруҳлар учун жудаям зарур. Афсуски, баъзи нуфузли халқаро ташкилотларнинг икки стандартли сиёсати радикал гуруҳлар минтақада нуфуз пайдо қилиши ва хатару беқарорлик кенгайиши боисига айланган.
- Хориж инсон ҳуқуқи масалалари бӯйича баъзи экспертлари Тожикистонда 2015 йилдан кейин демократик қадриятлар сусайиши ва эркинликлар чекланиши кӯзга ташланади, деган фикрдадирлар. Бироқ Европа Кенгаши президенти Доналд Тускнинг суҳбатлари уларнинг бу иддаоларини шубҳали кӯрсатади. Шундай эмасми?
- Фикрингизга қӯшиламан. Бундай дунёқараш ва фикр-андишага эга бӯлган шахслар наҳзатни етакчи куч сифатида кӯрсатмоқчи бӯлишади ва уни мамлакатдан ташқарида реклама қилишади. Бу янгилик эмас. Йиллар мобайнида мамлакат ичкариси ва хориждаги бир қатор мустақил экспертлар ушбу нуқтаи назарда эдилар ва ҳозир ҳам шундай. Мамлакат сиёсий фазосида наҳзатнинг бӯлиши Тожикистонда фикрий тартибсизликлар, мазҳабий иддаолар пайдо бӯлиши ва ижтимоий тармоқларда таассубнинг нуфуз пайдо қилишидан бошқа қандай мушкулни ҳал қилди? Наҳзатнинг мамлакат сиёсий саҳнасидан йироқлашишига наҳзатнинг ӯзи сабабчи бӯлди. Ӯзини билимдон кӯрсатишлар, ӯтакетган иддаолар, риёкорлик ва ниҳоят давлат тӯнтарувига уриниш наҳзат партиясини эгри йӯлга бошлади ҳамда фаолиятининг тақиқланишига сабаб бӯлди. Сайловлар ва улар шаффофлиги ҳақида шуни айтиш жоизки, тӯрт йил илгари парламент сайловида наҳзат партияси зарурий овозни ололмади ва парламентдаги ӯз ӯрнини қӯлдан чиқарди. Сайлов жараёнини минтақа ва халқаро нозирлар назорат қилишди ҳамда ӯша даврда республика сиёсий маъракаларини демократик воқеий сайловлар меъёрлари талабларига мувофиқ, дея баҳолашди. Албатта, сиёсий тадбир (парламент сайлови назарда тутиляпти) ӯтказилиши чоғида камчиликлар ҳам мавжуд бӯлиб, бу табиий ҳолдир. Аммо, умуман, Тожикистондаги сайлов яхши ӯтди ва халқ ва сайловчиларнинг зарурий овозларини олган шахслар мамлакат парламентига йӯл топишди. Агар наҳзат номзодлари мажлисга йӯл тополмаган бӯлса, бунда ким айбдор?
- Европа сиёсий раҳбари ӯз расмий сафари доирасида Сарез кӯлини бориб кӯрди ва диёримизнинг бетакрор табиати билан танишди. Шунингдек, Европа Кенгаши президенти хушманзара Дарвоз ноҳиясига ташриф буюриб, турли ижтимоий табақа намояндалари билан самимий мулоқот ӯтказди. Бундай учрашувлар Европа сиёсий раҳбарининг Тожикистон халқи ва унинг бетакрор табиатига нисбатан фикрини ӯзгартириши шубҳасиз…
- Албатта, ӯзгартиради. Доналд Туск нафақат Сарез кӯлини бориб кӯрди, балки дунёда тоза сувнинг энг катта манбаларидан бӯлиб, бетакрор табиатга эга бӯлган Сарез кӯлига ташриф чоғида Тожикистоннинг катта сув захираларига юқори баҳо бериб, диёримизнинг гӯзал ва бетакрор табиатини табиатнинг буюк хазинаси, дея атади. Доналд Тускнинг расмий сафарига асосланган батафсил телевизион дастурда Европа сиёсий раҳбарининг диёримиз бетакрор табиати, Тожикистоннинг мусаффо сув манбаи эканлиги, Давлат бошлиғининг сайёрада сув муаммоларига тегишли масалалардаги ташаббуслари ва халқни ичимлик суви билан таъминлаш ҳақидаги таассуротлари изҳор этилди. У Сарез кӯли томошасидан кейин ӯз таассуротларини шундай баён қилди: «Агар бу нодир кӯлга назар ташласак, энг аввало, табиатнинг бебаҳо неъмати – сувни кӯрамиз. Биз сувдан самарали, устувор фойдаланишимиз ва истеъмол қилишимиз керак. Зеро, табиатнинг бу неъмати муҳим бойлик ҳисобланади. Ҳақиқатдан ҳам, Тожикистоннинг бу бойлиги дунёнинг бошқа биронта давлатида йӯқ. Тоза-ю мусаффо сув ва хушманзара табиат, албатта, ҳар бир томошабинни ӯзига жалб этади. Тоғлар орасида яширин хазина бӯлиб, инсониятга нажот бағишлайди…»
Сафар давомида Европа Кенгаши президенти Доналд Туск Дарвоз ноҳиясининг Аёллар қасри ва «Чорчаман» истироҳатгоҳини бориб кӯрди. Аёллар қасрида ҳунармандлар фаолияти ва улар қӯл меҳнатлари маҳсулоти таништирилди. «Чорчаман» истироҳатгоҳида бӯлса, миллий таомлар ва мамлакатнинг ушбу тоғли ноҳияси аҳолиси ҳунарлари кӯргазмаси ташкил қилинган эди. Ташриф чоғида меҳмонлар ҳайъати мамлакатнинг бу минтақасининг кӯркам мавзелари-ю чашмалари томошасидан ҳаловат олишиб, жаннатмакон Тожикистон ва унинг заҳматкаш халқи ҳақидаги таассуротлари ӯзгарди. Мамлакат сиёсий, ижтимоий, маънавий, ҳунармандчилик, ижодий ва маданий вазиятини ӯз кӯзи билан кӯриш ташриф буюрувчиларнинг давлатимизга нисбатан фикрини ӯзгартирди. Ахборот воситалари ва телевидение дастурларида Европа сиёсий раҳбарининг фикри ӯзгарганини аниқ кӯриш мумкин эди.
- Баъзан оммавий ахборот воситаларида Тожикистон Ҳукумати ва халқаро ташкилотлар ӯртасидаги келишмовчиликлар ҳақида гап кетади. Бу келишмовчиликлар Европа Иттифоқи ва европалик сиёсий раҳбарлар билан ҳам боғлиқ бӯладими?
- Қайд қилиш жоизки, оғзаки келишмовчиликлар баъзан пайдо бӯлади, бироқ Тожикистон ва Европа Иттифоқи ӯртасида ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас. Сӯнгра муҳим масалалар билан боғлиқ фикр алмашишлар ва мунозара-ю суҳбатлар ҳамиша халқаро ташкилотлар ва давлатлар раҳбариятлари фаолияти асосида турган ҳамда бугунги шароит ҳам бу қоидадан истисно эмас. Баҳсу мунозаралар ва танқидлар демократиянинг ривожланишига ҳисса қӯшади. Бундан ташқари, Европа сиёсий раҳбари Доналд Туск жанобларининг ташрифи мавзусига бағишланган матбуот анжуманида ОАВ намояндалари олдида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси ва Европа Иттифоқининг яхши ва дӯстона алоқалар давлатимиз мустақиллиги даврида тенгҳуқуқлилик, ӯзаро тушуниш, бир-бирига эҳтирому ишонч ва томонлар манфаатларига риоя этиш асосида йӯлга қӯйилиб, жаҳоннинг бу нуфузли ташкилоти бугун Тожикистоннинг халқаро майдондаги муҳим шерикларидан бири ҳисобланишини таъкидлади. Шунингдек, Тожикистон ва Европа Иттифоқи ӯртасида бир ӯн йил илгари имзоланган ҳамкорлик ва шерикчилик келишуви асосида томонлар робиталари мустаҳкамланиб, кенгайиб бормоқда. Тожикистон узоқ муддатли ва устувор тараққиёту йӯл ва воситаларини белгиловчи 2030 йилгача давр учун миллий тараққиёт стратегияси доирасида Тожикистон Республикаси Европа Иттифоқини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури бараварида муҳим шерик сифатида бу стратегия татбиқида кӯришни истайди. Бошқача қилиб айтганда, Тожикистон давлати Европа Иттифоқининг Марказий Осиё мамлакатлари учун жорий йилда қабул қилинадиган янги стратегиясини самимий қабул қилади.
Масъулият билан шуни айтиш мумкинки, Европа Иттифоқи ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ӯртасида ҳеч қандай тушунмовчилик мавжуд эмас. Европа сиёсий раҳбари мулоқоти ва мамлакатимизга ташрифи бу нуқтани яна бир марта исботлаб, Тожикистон давлати ва Европа Иттифоқи бирдамлиги масалаларида ӯзаро тушунишларини кучайтиради.
- Мухолиф томон Тожикистонда инсон ҳуқуқий поймол этилиши, сӯз ва виждон эркинлиги заминасида чекловлар кӯзга ташланишини иддао қилади. Мухолифлар Европа Кенгаши президенти Туск жанобларидан айнан шу масалада қӯллаб-қувватловни кутишганди. Уларнинг бу фикрлари қай даражада тӯғри?
- Номигина мухолиф бӯлганлар хорижда сиёсий имиж пайдо қилиш ва фаол сиёсий куч сифатида танилишлари учун сӯз эркинлиги ва инсон ҳуқуқи мавзусига эътибор қаратишади. Чунки Европада инсон ҳуқуқи ва инсон эркинликлари заминасида жиддий дастурлар амалга оширилиши ҳамда бу йӯналишда катта маблағлар ӯтказилишини билганликлари учун бундай мавзуларни кӯтаришни интилишади ва шу ҳисобдан кун кӯришади. Аммо Тожикистонда инсон ҳуқуқи ва эркинликлари ҳолатини Европа сиёсий раҳбари ӯз кӯзи билан кӯрди. Албатта, ушбу масалада Тожикистон ҳеч қандай муаммога эга эмас ва қонун юз фоиз ижро этилади, демаймиз. Мушкуллик ҳам мавжуд ва Ҳукумат бу йӯналишдаги камчиликларни бартараф этиш учун ҳаракат қилмоқда. Бошқа нуқта шуки, жамиятимиз муаммони ҳал этишда Ҳукумат билан жуда кам ҳамкорлик қилади ва баъзан фуқаролар томонидан бетарафлик ушбу муаммони оширади. Агар мухолифлар виждон эркинлиги деб бир нечта ноқонуний масжиднинг ёпилиши ва ё бир неча нафар наҳзатчи жиноятчининг маҳкамага тортилганини назарда тутишган бӯлса, қаттиқ хато қилишади. Виждон эркинлиги шу маънодаки, бир инсон мавжуд қонунлар доирасида алоқаси бӯлган ҳар бир ақида ва мазҳабга эргашади ва бошқа ақидага мажбурлаш асло мумкин эмас. Аммо мазҳабий доираларимиз ва хусусан, муҳофизакор ва мутаассиб руҳонийларимиз ӯз ақидаларини сингдиришга уриншади ҳамда уларга қарши ақидада бӯлган шахсларни кофир, дея ёмонотлиқ қилишади. Виждон эркинлиги шуми? Ёки виждон эркинлиги фақат мусулмонлар ва ҳанафий мазҳабига татбиқ этиладими? Бошқа мазҳабу ақидаларга майли бӯлганлар мавжуд қонун доирасида тенг ҳуқуқдан баҳраманддирлар. Шунинг учун, Тожикистон Республикаси Конституцияси мартаба-ю мақоми, дину мазҳаби ва миллатидан қатъий назар, барча фуқароларна баравар билади. Ёлғондан диндорлик ва тақводорлик қилмасдан, ушбу меъёрларга амал қилиш керак эди. Афсуски, бизнинг муҳитимизда диндорлик риёкорлик билан эгизак маъно касб этиб, ҳар риёкор диндордир ва ӯзини бошқалардан устун кӯради.
Бахтимизга Европа Кенгаши президенти Доналд Туск давлатимиз ва мамлакатимиз воқеиятидан яхши хабардор бӯлиб, бундан кейин ҳақиқатни бузиб кӯрсатувчиларнит яхши танийди.
- Сизнинг суҳбатингиздан Европа Кенгаши президентининг Тожикистон Республикасига расмий сафари омадли бӯлди, деган маъно келиб чиқади…
- Ҳа, Европа Кенгаши президентининг Тожикистонга расмий сафари омадли бӯлди. Меҳмонни юқори даражада кутиб олиш, мулоқоту учрашувлар ташкил этиш, Сарез кӯлига сафар, Дарвоз ноҳиясига ташриф, халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари, маданий жамоатчилик намояндалари билан танишув, диёрнинг бетакрор табиатини томоша қилиш ва ниҳоят, расмий сафардан ажойиб таассурот Европа Кенгаши президентини Тожикистоннинг ёрқин келажагига ишонтирди. Бундан ташқари, Туск жаноблари омадли дипломат сифатида Тожикистон Республикасига самарали сафар уюштирди ҳамда сиёсий раҳбарият ва ижтимоий табақалар билан мулоқоту учрашувларини узоқ вақт эслаб юради. Бунинг ортидан, ушбу сафар янги тарихий босқичда Тожикистон ва Европа Иттифоқининг икки томонлама муносабатларини ривожлантириш учун қулай асос яратади.
- Мазмунли суҳбатингиз учун миннатдорман.
- Раҳмат.
2019 йил 7 июн.