Қаллоб қидирувда
Қаллоб қидирувда
Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси хабар қилади: Тожикистон Республикаси фуқаролари - Кабутов Неъматулло Бадриддинович, Холов Сиёвуш Имомқулович ва Қаюмов Носиҳиддин Шарифович Тожикистон Республикаси фуқароси, 1978 йилнинг 15 майида Хатлон вилоятининг Бохтар шаҳрида туғилган Садуридинов Муҳаммадиқбол Қаландаровичнинг қаллоблик хатти-ҳаракатлари устидан шикоят аризаси билан мурожаат қилишди.
Аризаларни кўриб чиқиш ва текширувлар шуни кўрсатдики, М.Қ.Садуридинов 2010 йилнинг мой ойида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Тожикистон Республикаси фуқаролари М.Давронов, X.Эркинов ҳамда Қирғизистон Республикаси фуқароси Ч.Шерматов гувоҳлигида қаллоблик йўли билан, ишончга кириб, Қуръондан ривоятлар ва Ислом дини пайғамбарларидан ҳадислар келтириб, Тожикистон Республикаси фуқаролари Н.Б.Кабутовдан 130 000 АҚШ доллари, С.И.Холовдан 120 000 АҚШ доллари ва Н.Ш. Қаюмовдан 180 000 АҚШ доллари (жами 430 000 АҚШ доллари) олиб, олган пулларига қўшимча равишда ҳар ойи уларга 10-12 фоиздан фойда беришни ваъда қилади. Уларни ишонтириш учун М.Қ. Садуридинов дастлабки икки ой давомида олган пулларига 5-6 фоизни қўшиб, кўрилган фойда сифатида қайтаради ва икки ой ўтгандан сўнг, Н.Б.Кабутов, С.И.Холов ва Н.Ш.Қаюмовларга тижорати инқирозга учрагани ҳақида ёлғон хабар бериб, турли баҳоналар билан 2010 йилнинг ноябр ойида БААнинг Дубай шаҳридан Бишкек шаҳрига ва у ердан бугун яшаб турган макони - Европага қочиб кетади.
Шундай қилиб, М.Қ. Садуридинов ўзининг қаллоблик кирдикорлари билан 430 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ушбу фуқароларга катта миқдордаги иқтисодий зарар етказади.
«Садурдинов Муҳаммадиқбол Қаландаровичнинг кирдикорларида Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 247-моддаси 4-қисми (махсусан катта миқдорда зарар етказиш бўйича қаллоблик)даги жиноят аломатлари борлиги инобатга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ва расмий қидирув эълон қилинган. Дастлабки тергов ишлари давом этмоқда».
М.Садуридиновнинг қаллоблик хатти-ҳаракатларидан жабр ёки зарар кўрган фуқаролар бўлса, Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилишларини сўраймиз.
Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот маркази.